Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Европанинг коронавирус энг кўп тарқаган мамлакатида вирусни энг кам юқтириш ҳолати қайд этилди

Европанинг коронавирус энг кўп тарқаган мамлакатида вирусни энг кам юқтириш ҳолати қайд этилди

Испаниянинг Бильбао шаҳридаги метро йўловчилари.

Фото: EPA/UPG

Испанияда пандемия бошланганидан буён вирусни юқтириш бўйича энг паст кўрсаткич қайд этилди — COVID-19 касаллиги 3045 кишида топилди. Бу ҳақда «El Pais» Испания соғлиқни сақлаш вазирлигининг 14 апрелдаги маълумотига асосланиб хабар берди.

Коронавирусни юқтириш ҳолати ўсиши 1,8 фоизни ташкил этди.

Кечаги санада Испанияда 567 киши коронавирусдан вафот этди. Жами қурбонлар сони — 18065 киши.

Испанияда коронавирусни юқтирганлар сони  172541 нафарга етди. Шулардан 67504 нафари соғайиб кетган.

Кеча Испанияда коронавирус ривожланиш чўққисига чиққани ҳақида хабар бергандик.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг