Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Фақат икки қўшни ҳудудда юздан ортиқ коронавирусга чалинганлар аниқланди

Фақат икки қўшни ҳудудда юздан ортиқ коронавирусга чалинганлар аниқланди

Фото: «M.severpost.ru»

2020 йил 31 август соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 41893 (+106) нафарни ташкил этмоқда.

ССВ хабарига кўра, янги касалланиш ҳолатларининг 31 нафари Тошкент шаҳрида ҳамда 75 нафари Тошкент вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор, Қарши шаҳрида яшаган 51 ёшли Т.А. (эркак) вафот этди.

Эътиборли жиҳати, бугун Тошкент шаҳрида 326 нафар, Тошкент вилоятида 109 нафар, Самарқанд вилоятида 11 нафар, Қашқадарё вилоятида 5 нафар ҳамда Наманган вилоятида 5 нафар бемор тузалди.

Шундай қилиб юртимизда 39275 (+456) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (93 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатимизда 2298 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг