Фақат иккита ҳудудда коронавирус ҳолати қайд этилди

2020 йил 13 сентябрь соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 47 423 (+136) нафарни ташкил этмоқда.
ССВ хабарига кўра, янги касалланиш ҳолатларининг 121 нафари Тошкент вилоятида ҳамда 15 нафари Тошкент шаҳрида тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Шу билан бирга, Яшнобод туманида яшаган 70 ёшли Х.Х. (эркак) ҳамда Самарқанд шаҳрида яшаган 44 ёшли З.Х. (аёл), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.
Эътиборли жиҳати, бугун Тошкент шаҳрида 317 нафар, Тошкент вилоятида 128 нафар, Самарқанд вилоятида 20 нафар, Наманган вилоятида 11 нафар, Қорақалпоғистон Республикасида 6 нафар, Қашқадарё вилоятида 5 нафар, Андижон ва Фарғона вилоятларида 2 нафардан бемор тузалди.
Шундай қилиб, юртимизда 44 002 (+491) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (93 фоиз) соғайган.
Ҳозирда мамлакатимизда 3 029 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter