Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Коронавирусдан ўлим ҳолатлари нега кўплиги сабабларидан бири айтилди

Коронавирусдан ўлим ҳолатлари нега кўплиги сабабларидан бири айтилди

Фото: «Pixabay»

Айрим мамлакатларда коронавирус бўйича ўлим кўрсаткичлари жуда юқорилиги организмга D витамини етишмовчилиги билан изоҳланмоқда.

Қиролича Елизавета фонди ҳамда Шарқий Англия университети ҳамкорликда олиб борган тадқиқотда шундай хулосага келинди.

Олимлар Европанинг 20 мамлакати фуқароларидаги D витамини ўртача даражасини COVID-19 бўйича ўлим ҳолатлари статистикаси билан ўзаро солиштиришди. Маълум бўлишича, ўлим ҳолатлари айнан организмида D витамини танқислиги кузатилганлар ўртасида кўпроқ.

Тадқиқотда организмда D витамини етишмовчилиги Испания, Италия ва Швейцария фуқаролари ўртасида кўплиги айтилади. Қолаверса, энг кўп коронавирус қурбонига айланаётган кексалар организмида ҳам D витамини етишмовчилиги кузатилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг