Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Германия иқтисодиёт вазири коронавирус ҳолатида пулни нимага тикишни маслаҳат берди

Германия иқтисодиёт вазири коронавирус ҳолатида пулни нимага тикишни маслаҳат берди

Германия иқтисодиёт вазири Петер Алтмаер коронавирус инқирози май ойининг охиригача давом этишини тахмин қилди. Бу ҳақда «Reuters» хабар берган.

«Апрел ва май ойларида биз кўп қийинчиликларга дуч келишимиз тайин. Албатта, иқтисодиёт ҳам анча орқага кетади. Тахминимча, «Covid-19» инқирозидан май ойи охиридан бошлаб чиқа бошлаймиз.

Шунинг учун ҳам касаллик ривожи билан алоқадор соҳаларга пул тикишни ўйлаб кўрган маъқул. Мен пул тикишни маслаҳат бермаган бўлар эдим», — деди Алтмаер.

Эслатиб ўтамиз, коронавирус туфайли дунёнинг деярли барча давлатлари иқтисоди зарар кўрмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг