Ҳомиладорликда ёки ҳомиладор бўлишдан олдин вакцина олиш мумкинми?
Фарзанд кўриш ёшида бўлган аёллар коронавирусга қарши эмланган бўлиши керак, бу асоратларнинг олдини олишга ёрдам беради, — дейди Россия Федерацияси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг акушерлик ва гинекология бўйича бош мутахассиси, профессор Лейла Адамян.
Унинг сўзларига кўра, Covid-19 касаллиги билан ҳомиладорлик оғир кечади, шунинг учун ўлимга олиб келиши мумкин бўлган асоратларнинг (гарчи бу камдан-кам ҳолларда кузатилсада) олдини олиш учун эмлаш мақсадга мувофиқ, қолаверса касалликнинг мутантлашиш жараёни тезлашаётган бир пайтда бу жуда муҳим, деди мутахассис «Стопкоронавирус.рф» порталига.
Аввалроқ, АҚШ мутахассислари ҳомиладорлик пайтида аёллар коронавирус ёки оғир касалликдан ўлиш хавфи кўпроқ деган хулосага келишган. Бироқ, умумий хавф кичик, яъни умумий таҳдид пастлигича қолмоқда, чунки улар ёш ва соғлом бўлишади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter