Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Иккита ҳудуд ҳисобига коронавирусга чалинганлар сони кўпайди

Иккита ҳудуд ҳисобига коронавирусга чалинганлар сони кўпайди

2020 йил 7 октябрь соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 59 788 (+91) нафарни ташкил этмоқда.

ССВ хабарига кўра, янги касалланиш ҳолатларининг 49 нафари Тошкент шаҳрида ҳамда 42 нафари Тошкент вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Эътиборли жиҳати, бугун Тошкент шаҳрида 260, Тошкент вилоятида 87, Наманган вилоятида 19, Андижон вилоятида 13, Фарғона вилоятида 8, Хоразм вилоятида 7, Қашқадарё вилоятида 5, Қорақалпоғистон Республикасида 4 нафар бемор тузалди.

Шундай қилиб, юртимизда коронавирус инфекциясига чалинган 56 568 (+403) нафар фуқаро  (94 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатимизда 2 728 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг