Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Истанбулда масжид ёнидаги қирғоқда ўйнаётган дельфинларни видеога олишди (Видео)

Истанбулда масжид ёнидаги қирғоқда ўйнаётган дельфинларни видеога олишди (Видео)

Фото: «Commons.m.wikimedia.org»

Истанбулнинг энг машҳур сайёҳлик масканларидан бири бўлган Ўртакўй масжиди ёнидаги денгизда бир нечта дельфин қайд этилган, дея хабар берди «Daily Sabah».

Видеода сут эмизувчилар одатда сайёҳлар, паромлар ва қайиқларга тўла бўладиган Босфор соҳили бўйлаб сузишмоқда.

Сўнгги ҳафталарда COVID-19 авж олиши сабабли Истанбулнинг миллионлаб аҳолиси уйларида қолмоқда, Босфордаги денгиз ҳаракати эса кескин камайган.

Аввалроқ дельфинларни одатда балиқчилар кўп бўладиган тарихий жой қирғоқлари яқинидаги Галата кўприги яқинида учратишган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг