Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ЖССТ бош директори: «Мендан пандемия қачон тугайди деб кўп сўрашади»

ЖССТ бош директори: «Мендан пандемия қачон тугайди деб кўп сўрашади»

Фото: «AP Images»

Жаҳон вакцинациялаш дастурига шошилинч $8 млрд. зарур. Бу ҳақда БМТ бош котиби Антониу Гутерриш Берлин саммитида баёнот берди. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти раҳбари эса пандемия устидан зафар қозониш учун умумий қатъиятдан ташқари барча нарса етарли, деган фикрда.

«Мендан пандемия қачон тугайди, деб кўп сўрашади. Жавобим шундай: дунё қачон тугатишни истаса пандемия шунда тугайди. Бу ўзимизнинг қўлимизда. Бироқ дунё бу имкониятдан кераклича фойдаланмаяпти. Шундай экан пандемия тугашини ҳали кўп кутишимизга тўғри келади», — таъкидлади ЖССТ бош директори Тедрос Аданом Гебрейесус.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг