ЖССТ раҳбари коронавирус борасида хавотирли баёнот берди
Коронавирус пандемияси кейинги ойларда фавқулодда оғир ўтиши кутиляпти. Бу ҳақда ЖССТ раҳбари Тедрос Аданом Гебрейесус бугун ташкил этилган брифингда баёнот берди.
Media briefing on #COVID19 with @DrTedros https://t.co/9eTsEnYK72
— World Health Organization (WHO) (@WHO) October 23, 2020
«Биз коронавирус билан касалланишлар пандемиясининг ўта оғир чорраҳасига етиб келдик», — деди Гебрейеусус. Айниқса, Шимолий яримшарда аҳвол танглашаётганини таъкидлаган ЖССТ раҳбари айрим мамлакатларда вазият ўта оғирлашиб кетишидан хавотирини билдирди.
«Worldometer» маълумотига кўра, айни пайтга келиб жаҳонда коронавирус билан касалланишлар сони 42 272 707 нафарга етган. Касалланганларнинг 1 146 215 нафари вафот этган. Кеча, 22 октябрь куни жаҳон бўйича 479 мингдан зиёд инсонда COVID-19 аниқланган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter