ЖССТ Хитойнинг Sinopharm вакцинасидан фавқулодда фойдаланишга рухсат берди
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) Хитойнинг коронавирусга қарши Sinopharm вакцинасини фавқулодда вазиятларда фойдаланиш учун тавсия этилган рўйхатига киритди. Бу ҳақда ташкилот бош директори Тедрос Aданом Гебрейесусга асосланиб ТAСС хабар бермоқда.
«Бугунги кунда ЖССТ Пекин Sinopharm вакцинасини COVID-19га қарши фавқулодда фойдаланиш учун тавсия этилган дорилар рўйхатига киритди», — деди ЖССТ раҳбари брифинг давомида.
Унинг таъкидлашича, Хитой препарати ушбу ташкилот томонидан фавқулодда ҳолатларда тасдиқланган олтинчи вакцинадир.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter