Коронавирус қаришни тезлаштиради – мутахассислар
Жорж Мейсон университети, Тизимлар биологияси мактаби профессори Анча Баранованинг таъкидлашича, ҳатто «COVID-19»нинг енгил шаклини ўтказиш ҳам организмнинг эрта қаришига сабаб бўлиши мумкин. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар бермоқда.
«Бу беморларнинг барчаси амбулатория шароитида бўлган. Енгил касал бўлган одамларда ҳам 70% баъзи ички органларнинг патологиясини кузатган. Фақатгина асосий патология юрак эмас эди, лекин асосан ёғли гепатоз (жигар) ва ошқозон ости бези тўқималарининг ёғли дегенерацияси катта жабр кўрган. Одатда бундай ташхислар 60 ёшда, «пост-ковид» гуруҳида эса аллақачон 40 ёшда белгиланади», - деди у.
«Мен коронавирус бизнинг кексалик давримизни тезлаштиради деб айтган бўлардим. Касаллик баъзи ресурсларни талаб қилади», - дея қўшимча қилди Баранова.
Унинг фикрига кўра, бундай тадқиқотлар жуда кўп бўлиши керак ва инфекциянинг оқибатлари яхшилаб ўрганилиши зарур.
«Коронавирусдан чиқарилган беморлар ҳолатини батафсил ўрганишимиз керак. Нима бўлишини кўриш учун бир неча марта тестларни ўтказиш зарур эди ва бундай уринишлар аллақачон бошланганмиз», - деди Баранова.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter