Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Коронавирус: Тошкентдаги баъзи мактабларда ўқиш масофавий шаклга ўтказилмоқда

Коронавирус: Тошкентдаги баъзи мактабларда ўқиш масофавий шаклга ўтказилмоқда

Фото: «Ruo.ch-adm.ru»

Ҳудудлар раҳбариятининг коронавирус тарқалиши олдини олишга қаратилган чораларни жорий этиш бўйича ваколатини инобатга олиб коронавируснинг кенг тарқалишини олдини олиш мақсадида Тошкент шаҳрининг айрим мактабларида ўқиш босқичма-босқич масофавий шаклга ўтказилмоқда. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.

Масофавий шаклга ўтадиган мактаблар тўғрисидаги маълумотлар мактаб раҳбарияти томонидан ота-оналарга синф раҳбарлари томонидан етказиб борилади.

Халқ таълими вазирлиги ота-оналардан фарзандларини уйдаги ҳавфсизлиги ва соғлигини таъминлаган ҳолда уларни «Онлайн мактаб» лойиҳаси доирасида эфирга узатиладиган дарсларни кузатиб боришларида амалий ёрдам беришларини сўрайди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг