Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Коронавирус. Туркияда нохуш ҳолат қайд этилди

Коронавирус. Туркияда нохуш ҳолат қайд этилди

Фото: «Spichky.ru»

Туркия кунига коронавирус билан касалланганлар сони бўйича яна рекорд ўрнатди — мамлакатда 44 мингдан зиёд COVID-19 ҳолати аниқланди. Туркия Соғлиқни сақлаш вазирлиги сайтда эълон қилинган маълумотлар шундан далолат бермоқда.

Вазирлик ҳисоб-китобларига кўра, ўтган кун давомида мамлакатда 248 968 та тест ўтказилиб, 44 756 та юқиш ҳолати аниқланди, 179 киши инфекция оқибатида келиб чиққан асоратлар туфайли оламдан ўтди. Вафот этганларнинг умумий сони 31 892 кишини, юқтирганлар эса 3,4 миллион кишини ташкил этмоқда. Шу билан бирга, уч миллиондан ортиқ одам касалликдан тузалган.

Aввалги антирекорд бир кун олдин ўрнатилганди, ўшанда 42 308 кишида COVID-19 қайд этилган.

29 март куни Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон COVID-19 юқтириш ҳолатлари кўпайганлиги сабабли мамлакатда комендантлик соати яна кучайтирилишини маълум қилди. Хавфли ҳудудга Туркиянинг Истанбул, Aнқара, Aнталия, Измир ва бошқа кўплаб вилоятлари киради.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг