Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Коронавирусда ўлим хавфини 12 бараварга оширадиган касаллик номи айтилди

Коронавирусда ўлим хавфини 12 бараварга оширадиган касаллик номи айтилди

Иллюстратив фото

Диабет касаллиги COVID-19 туфайли ўлим хавфини 12 баравар ошириши мумкин. Бу ҳақда АҚШнинг Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш марказларига таяниб MedicalXpress хабар берди.

Таъкидланишича, диабет хасталиги борлар коронавирусга чалинса касалхонага ётқизилишга бошқалардан кўра кўпроқ муҳтож бўлади. Шунингдек, портал маълумотларига кўра, бир неча ойлик пандемия бўйича тўпланган статистика шуни кўрсатдики, диабет COVID-19 асоратларининг оғир ўтиши бўйича юрак-қон томир касалликларидан кейин иккинчи ўринда туради.

Сан-Франциско шаҳридаги Калифорния университети олими Пракаш Дидванияга кўра, қандли диабет буйрак касаллиги, инсулт, миокард инфаркти ва кўриш қобилиятининг бузилиши каби бир қатор асоратларни келтириб чиқаради. Тадқиқотчи энг жиддий асорат иммун тизимининг пасайиши дея қайд этди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг