Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Коронавирусдан энг яхши ҳимоя воситаси қайсилиги айтилди

Коронавирусдан энг яхши ҳимоя воситаси қайсилиги айтилди

Фото: «Iz.ru»

Қурувчилар ишлатадиган фильтрли респираторлар коронавирусдан энг яхши ҳимояловчи шахсий восита ҳисобланади. Улар коронавируснинг энг майда заррачаларига ушлаб қолади. Бу ҳақда Россиядаги Гамалея номидаги эпидемиология ва микробиология маркази етакчи илмий ходими Виктор Ларичев маълум қилди.

«Қурилиш респираторлари, энг майда чанг зарраларини ушлаб қолувчи фильтрли махсус материалдан ясалгани учун, ҳавони анча яхши тозалаб беради. Уларнинг тешикчалари томчидан анча кичик. Тиббий ниқоблар, афсуски, чангни ушлаб қола олмайди, юзга жипс турувчи респираторлар эса ушлайди», — деди Ларичев.

Шунга қарамасдан, «Говорит Москва» радиостанциясига берган интервьюсида, Виктор Ларичев коронавирусдан ҳимояланишда тиббий ниқобларнинг аҳамияти катталигини таъкидлади. Чунки касал одам аксирганида, йўталганида ёки яқин масофада туриб гапирганида инфекция ўтиб қолиши мумкин. Ниқоб эса ҳавода пайдо бўлган суюқлик зарраларини ушлаб қолади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг