Шифокор коронавирус беморлари икки нарсадан сақланиши лозимлигини айтди
Коронавирусга чалинган беморлар шўр овқат камроқ ейишлари ва спиртли ичимликлар истеъмол қилмасликлари керак. Бу ҳақда «Спутник» радиоси терапевт Филипп Кузменкога асосланиб хабар берди.
«Биз сув-туз балансини сақлашимиз керак. Коронавирус инфекцияси юқтирганлар тузли овқатлардан сақланиш керак. Кўп миқдорда шўр балиқ, тузланган бодринг ва бошқаларни истеъмол қилманг. Бунинг ўрнига сиз кўпроқ сув ичиш керак», - деди шифокор.
Унинг сўзларига кўра, шўр овқат қонни қуюқлаштиради, бу коронавирусда зарарли.
Шифокорга кўра спиртли ичимликларни истеъмол қилишни чеклаш керак, чунки бу тананинг сувсизланишига сабаб бўлади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter