Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Коронавирусдан яна бир ўлим юз берди — ССВ

Коронавирусдан яна бир ўлим юз берди — ССВ

ССВ матбуот хизматининг хабар беришича, 23 март ҳолатига кўра Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 81678 (+119) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:
1 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
1 нафари Андижон вилоятида,
4 нафари Бухоро вилоятида,
1 нафари Жиззах вилоятида,
2 нафари Наманган вилоятида,
1 нафари Самарқанд вилоятида,
2 нафари Фарғона вилоятида,
1 нафари Хоразм вилоятида,
13 нафари Тошкент вилоятида,
93 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шунингдек, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 623 нафарга етди.

ССВ статистикасида коронавирусга чалинган бемор вафот этгани ҳақидаги маълумот сўнгги марта бир ой муқаддам — 10 февралда берилган. Ўшанда касалликдан вафот этганлар сони 622 нафарга етгани қайд этилган.

Таъкидлаш керакки, 16 март куни Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги маркази Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи Малика Қудратхўжаева коронавирусдан ўлим ҳолати кузатилганини айтганди.

Даволанаётган 1010 нафар бемордан 191 нафари оғир, 85 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг