Коронавирусга нотўғри текширилган минглаб шифокор ва ҳамширалар ишга бориб келишган

Буюк Британия соғлиқни сақлаш миллий хизмати (NHS) ходимлари COVID-19 коронавирус инфекциясини аниқлаш учун нотўғри тестлардан фойдаланишган, дея хабар берди «Daily Telegraph» нашри.
Нашрнинг таъкидлашича, тахминан 100 минг нафар NHS ходими ва уларнинг қариндошлари ишга чиқиш учун ушбу тестлардан ўтишган. Бироқ 11 апрель куни Англия соғлиқни сақлаш департаменти (PHE) ходимларга хизмат ҳужжатини юборган. Унда тест натижалари аввал ўйлаганидан кўра ишончсизроқ эканлиги айтилган.
Ҳужжатга кўра, PHE ва NHS лабораторияларида ўтказилган тестлар «тескари натижаларни» бериб, бир хил бўлмаган намуналарни қайта текшириш талаб этилади.
«Бу коронавирус аниқланмади деб айтилган NHS нинг минглаб шифокор ва ҳамширалари зарарли бўлишига қарамай, ишга бориб келишганини англатади», — деб ёзади газета.
PHE нинг барча 12 та маркази пайшанба куни мавжуд тестлардан фойдаланишни тўхтатиб, тижорат компаниялари тақдим этган тестлар ёрдамида таҳлил олиш буюрилди. Кейинчалик Буюк Британия соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Хелен Уэйтли «Sky News» телеканалига NHS ходимлари қайтадан таҳлил топширишини маълум қилди.
«Биз етарлича яхши эмас деб ҳисоблаган тестдан ўтганларга яна бир бор тестдан ўтишни таклиф қилдик», — деди Уэйтли.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter