Коронавирусга қарши 80 тача вакцина ва 155 та дори яратиш устида иш олиб борилмоқда

Айни вақтда бутун дунё бўйича COVID-19 га қарши курашиш учун қарийб 80 та вакцина ва 155 та дори яратиш устида иш олиб борилмоқда, дейилади Австрия тиббий технологияларни баҳолаш институти (AIHTA) обзорида.
Институт маълумотларига кўра, 155 та дорининг аксар қисми бошқа вирусли касалликларни даволаш учун маъқулланган, энди COVID-19 ни даволаш учун алоҳида асос талаб этилади. Вакцина бўлишга даъвогар 79 та номзоддан бирортаси ҳам ишлаб чиқариш босқичидан ўтмаган.
Душанба куни Н.Ф.Гамалея номли эпидемиология ва микробиология миллий тадқиқот маркази директори Александр Гинцбург Россия коронавирусга қарши вакциналарнинг клиниколди текширувларини майнинг охирида тугатишни, 15 июнда эса препаратни давлат рўйхатидан ўтказишни режалаштираётганини маълум қилди. Аввалроқ «Вектор» вирусология ва биотехнология маркази бош директори Ринат Максютов COVID-19 га қарши вакцинанинг клиниколди текширувларини 22 июнгача ўтказишни, 29 июнда эса 180 нафар кўнгиллида синаб кўришни таклиф қилганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter