Коронавируснинг яширин ташувчилари кимлиги маълум қилинди

Хитойлик олимларнинг тадқиқотларига кўра, болалар COVID-19 коронавирусни яширин ташувчилари бўлиши мумкин, чунки уларда бу касаллик нисбатан енгил ўтади. Баъзида уларда катталар сингари ҳеч қандай оғир аломатлар кузатилмайди.
Қайд этилишича, хитойлик олимлар Гуанчжоу шаҳрида 2 ойликдан 15 ёшгача бўлган 745 нафар болани текширишган. Уларнинг барчаси коронавирусга чалинган инсонлар билан яқин мулоқотда бўлишган. Бироқ улардан фақат ўнтасида вирус топилган.
Ўн нафар боланинг ҳеч бирида оғир аломатлар кузатилмаган. Етти нафарда ҳарорат юқори бўлган, бироқ у 39 даражадан ошмаган. Йўтал, томоқ оғриши ҳоллари бўлса-да, аммо катталарда сингари мушак ва бош оғриғи кузатилмаган. Кўкрак қафаси рентген қилинганда пневмония белгилари аниқланмаган.
Олимларнинг сўзларига кўра, бундай енгил аломатлар коронавирус тез тарқалишига сабаб бўлади. Болалар учун инкубацион давр 14 кундан ортиқ бўлиши мумкин. Бу эса уларнинг касалликни яширин ташувчанлигини оширади. Шунинг учун тадқиқотчилар болаларни кўпроқ карантинда ушлаб туриш керак деб ҳисоблайди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter