Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Лондонда коронавирус туфайли метро станциялари ёпилди, автобуслар қисқартирилди

Лондонда коронавирус туфайли метро станциялари ёпилди, автобуслар қисқартирилди

Фото: «Lb.ua»

Бугун, яъни пайшанба куни Лондонда 40 тагача метро станцияси ёпилди, шунингдек, автобус ва маршрутлар сони қисқарди. Коронавирус тарқалиши билан боғлиқ юзага келган вазият туфайли шаҳар ҳокимияти шундай қарорга келган, деб ёзади «Guardian».

Таъкидланишича, Ватерлоо темирйўл вокзали билан шаҳарнинг бизнес маркази — Лондон Ситини боғловчи метро линияси биринчилардан бўлиб ёпилади. Журналистларнинг хабарига кўра, айни вақтда йўловчилар оқими Лондон метросида 50 фоизга, автобусларда 40 фоизга қисқарган.

Шу билан бирга, жамоат транспортидан бутунлай воз кечиш муаммоларни келтириб чиқаради. Хусусан, бу мажбуриятларни бажаришдан озод қилинмаган касб эгалари, масалан, шифохоналардаги санитарка ёки фаррошларнинг ишга боришини қийинлаштиради.

Нашрнинг ёзишича, ҳозир Британия пойтахти ҳудудида 953 та коронавирусни юқтириш ҳолати қайд этилган. ЖССТ маълумотига кўра, Буюк Британияда касалланганлар сони 2630 кишига етган бўлиб, улардан 103 нафари ҳаётдан кўз юмишган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг