Мадриднинг «Реал» клуби собиқ президенти коронавирусдан вафот этди

Мадриднинг «Реал» клуби собиқ президенти Лоренсо Санс 76 ёшида коронавирус касаллигидан вафот этди.
Санс 17 март санасида коронавирус аломатлари билан касалхонага ётқизилган эди. У оғир ҳолатда бўлган. Кейинроқ унда коронавирус ташхиси тасдиқланди. Кеча, 21 мартдан 22 мартга ўтар кечаси мутасадди ҳаётдан кўз юмгани хабар қилинди.
Лоренсо Санс 1995 йилдан то 2000 йилга қадар Мадриднинг «Реал» клубини бошқарган. Унинг бошқаруви остида клуб икки марта Европа Чемпионлар Кубогида ғалаба қозонган (1998, 2000). Ўшанда мадридликлар Европанинг энг нуфузли мусобақасида 32 йиллик омадсизликка чек қўйган ва еттинчи ҳамда саккизинчи Кубокни қўлга киритган эди.
Лоренсо Санс 2006 йилдан 2010 йилга қадар Испаниянинг бошқа клуби — «Малага»ни бошқарган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter