Олим бассейнда коронавирусдан сақланиш бўйича тавсияларини берди
Бассейндаги сув махсус дезинфекцияловчи воситалар билан ишлов берилгани учун ҳам одамга хавф туғдирмайди, деди «МИСиС» миллий тадқиқот технологик университети физика-кимё кафедраси доценти, биологик ҳимоя бўйича мутахассис Георгий Фролов «Звезда» телеканалига берган интервьюсида.
«Бундай муҳитда вирус мавжуд бўлмайди», — дея изоҳлади эксперт.
Фролов, шунингдек, коронавирус юқтиришни истисно қилиш учун бассейнга тушишдан олдин ва кейин совунлаб душ қабул қилишни тавсия этади. Унинг айтишича, вирус танага тушганда ҳам, душда ювилиб кетади.
«Сузишдан олдин юз-қўлларни шампунлаб ювиш, ижтимоий масофани сақлаш зарур», — дея таъкидлади эксперт.
Фролов, шунингдек, антибактериал салфетка ва санитайзерлардан фойдаланиш кераклигини эслатиб қўйди. Чунки бассейндан чиққандан сўнг одам вирус зарралари ёпишиб қолган юзаларни ушлаши мумкин.
ЖССТ маълумотларига кўра, дунё бўйича 7,5 миллион кишида COVID-19 қайд этилган бўлиб, 420 мингдан зиёд киши вафот этган. Жонс Хопкинс университетининг ёзишига қараганда эса жами 7,7 миллионта коронавирус ҳолати аниқланган, 430 мингдан ортиқ инсон ҳаётдан кўз юмган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter