Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Олимлар коронавируснинг энг нозик жойини топишди

Олимлар коронавируснинг энг нозик жойини топишди

Фото: «Dnevniki.ykt.ru»

Вандербильт университети ва Техас университети тиббиёт бўлими олимлари коронавируснинг заиф нуқтасини аниқладилар, деб ёзади «MedicalXpress».

Мутахассислар SARS-CoV-2нинг махсус ферменти — nsp14-ExoN экзорибонуклеазаси борлигини аниқладилар. У вирусга геномни кўпайтириш пайтида юзага келадиган хатоларни тузатишга ёрдам беради ва бошқа штаммлардан генетик материални олишга жавоб беради. Бу эса патогенга эволюцион устунлик бағишлайди.

«Шу тариқа коронавирус экзорибонуклеазаси давом этаётган COVID-19 пандемиясини заифлаштиришда, шунингдек, келгусида янги коронавируслар тарқалишининг олдини олишда муҳим нишон вазифасини бажаради», — дейди тадқиқот муаллифи Женнифер Гриббл.

Олимларнинг фикрига кўра, nsp14-ExoN — коронавируснинг «Aхиллес тўпиғи». Агар фермент таъсирини блоклай оладиган дори ишлаб чиқарилса, вирус рекомбинация қобилиятини йўқотади ва бутунлай «ўчади».

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг