Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Олимлар коронавируснинг ғайриоддий усулда тарқалишидан хабар топишди

Олимлар коронавируснинг ғайриоддий усулда тарқалишидан хабар топишди

Жанубий Корея олимлари коронавирус кўп қаватли уйлар вентиляцияси орқали тарқай олишини аниқлашди.

«Science Direct» портали ёзишича, Сеулда кўп қаватли уйнинг турли қаватларида яшовчи бир нечта оила бир пайтнинг ўзида COVID-19га чалиниши ортидан сир ҳам очилган.

Аввалига олтинчи қаватда яшовчи аёл ва унинг оиласи топширган тест мусбат чиқди, кейин тўртинчи ва бешинчи қаватларда яшовчи қўшниларники. Охирида 10 ва 11-қаватлардаги оилалар ҳам ковидни юқтиргани маълум бўлди.

Касалланганларнинг барчаси бир-бирлари билан мулоқотда бўлишмаганини, икки нафари ҳатто лифтдан ҳам фойдаланмаганини айтган.

Мутахассислар бу уйдаги барча хонадонлар умумий вентиляция тизими билан боғланганига эътибор қаратишди, вирус, уларнинг фикрича, хонадонларга ваннахоналардаги тирқишлар орқали сизиб кирган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг