Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

COVID-19 янги тўлқини: Таиландда 53 мингдан ортиқ янги ҳолат қайд этилди

COVID-19 янги тўлқини: Таиландда 53 мингдан ортиқ янги ҳолат қайд этилди

Таиландда, 2025 йил 18–24 май кунлари мамлакатда 53 563 та янги COVID-19 ҳолати қайд этилган, шулардан 2 827 нафар бемор шифохонада, 50 736 нафари эса уйда даволанган. Ушбу даврда беморлар орасида 5 нафар инсон вафот этган.

Энг кўп касалланиш ҳолатлари Бангкок шаҳрида аниқланган (9 539 ҳолат). Шунингдек, Чонбури (3 379), Самут Пракан (2 491), Нонтхабури (2 278) ва Районг (2 210) вилоятларида ҳам юқори кўрсаткичлар қайд этилган.

Ёш гуруҳлар кесимида эса энг кўп инфекция 30–39 ёшдаги шахслар (10 740 ҳолат) орасида қайд этилган. Шунингдек, 20–29 ёш (9 527), 60 ёш ва ундан катталар (8 107) ҳамда 4 ёшгача бўлган болалар (4 117) орасида ҳам юқиш ҳолатлари юқори бўлган.

Самут Пракан вилоятининг Банг Пли туманидаги Ratwinit Bangkaeo мактабида COVID-19 ҳолатлари кўпайгани сабабли, 26–28 май кунлари дарслар онлайн тарзда ташкил этилган.

Январдан 26 майгача бўлган давр мобайнида Таиландда жами 186 955 та COVID-19 ҳолати ва 46 та ўлим қайд этилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг