Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 800 нафарга яқинлашди

Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 800 нафарга яқинлашди

2020 йил 12 апрель соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 796 нафарни ташкил қилмоқда. Бу ҳақда ССВ ахборот хизмати хабар берди.

Кеча тунда, 11 апрель соат 23:00 ҳолатига кўра, беморлар сони 767 нафарга етгани хабар қилинганди. Ўтган вақт давомида яна 29 кишида касаллик аниқланди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда ҳозирга қадар 42 нафар бемор соғайган, 4 нафари эса вафот этган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг