Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда «Мен вакцина олдим» акцияси бошланди

Ўзбекистонда «Мен вакцина олдим» акцияси бошланди

Фото: ССВ матбуот хизмати

Бугун Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари – Тошкент  шаҳар Соғлиқни сақлаш бош бошқармаси бошлиғи Анвар Алимов  коронавирус инфекциясига қарши ZF-UZ-VAC2001  вакцинаси билан эмланди.

Бутун дунё, хусусан, мамлакатимизда бир йилдан ортиқ давом этаётган пандемия даври жамиятимизга ўзининг салбий таъсирини кўрсатмай қолмаяпти. Уч ойдан ошиқ давом этаётган вакцинация жараёнлари юртимизда бу таъсирни камайтиришда асосий омил бўлиб турибди. Шу сабабли Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан «Мен вакцина олдим» (#мен_вакцина_олдим) акцияси бошланди.

Шунингдек, акция доирасида Тошкент тиббиёт академияси ректори, профессор Алишер Шодмонов ва академия проректори, профессор Маъруф Каримовлар коронавирус инфекциясига қарши эмланди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг