Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда қанча одам ковидга қарши тўлиқ эмланди?

Ўзбекистонда қанча одам ковидга қарши тўлиқ эмланди?

Фото: «Fencing.uz»

25 сентябрда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 243 209 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:

1-босқич эмланганлар 101 997   нафарни,

2-босқич эмланганлар 77 677 нафарни,

3-босқич эмланганлар 63 535 нафарни ташкил қилди.

Айни кунгача мамлакатимизда жами  19 669 106 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:

1-босқич эмланганлар  10 946 587нафарни,

2-босқичда эмланганлар 6 332 779 нафарни,

3-босқич эмланганлар  2 389 740 нафарни ташкил қилди.

Шу кунгача тўлиқ эмланган фуқаролар 4 186 586 нафарни ташкил қилмоқда.

Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:

Сурхондарё вилояти (31 098 доза),

Тошкент вилояти (28 922 доза),

Бухоро вилояти (27 871 доза) банд қилди.

Жами эмлашлар бўйича юқори кўрсаткичлар:

Фарғона вилоятида 2 174 922 доза,

Андижон вилоятида 2 144 684 доза,

Наманган вилоятида 2 105 825 дозани ташкил қилмоқда.

Эмлаш жараёнлари давом этади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг