Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Португалия президенти Марселу Ребелу ди Соуза коронавирусга чалинди.

Португалия президенти Марселу Ребелу ди Соуза коронавирусга чалинди.

Марселу Ребелу ди Соуза.

Фото: «Reuters»

Португалия президенти, 72 ёшли Марселу Ребелу ди Соуза коронавирусга чалинди. Бу ҳақда давлат раҳбари расмий сайтида хабар берилди.

Марселу Ребелу ди Соуза топширган ковид-тест мусбат чиққан. Гарчи унда касалликнинг ҳеч қандай аломатлари намоён бўлмаган бўлса-да, давлат раҳбари иштирокидаги барча тадбирлар бекор қилинган.

Президент Марселу Ребелу ди Соуза фаолиятини вақтинча масофадан, профилактик изоляция шароитида давом эттиради, дейилади хабарда.

Марселу Ребелу ди Соуза чўкаётган қизларни қутқаргани ҳақида биз хабар бергандик.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг