Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Профессор Анвар Алимов коронавирус қачон ўз кучини йўқотишини маълум қилди

Профессор Анвар Алимов коронавирус қачон ўз кучини йўқотишини маълум қилди

Анвар Алимов

Фото: «Kun.uz»

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Анвар Алимов иштирокида брифинг бўлиб ўтди.

Брифингда мутахассис «иммунофермент таҳлиллари асосида одам иммунитети нечи бўлганида коронавирусга нисбатан аҳолининг барқарорлиги пайдо бўлади?» деган саволга қуйидагича жавоб қайтарди:

«Иммунофермент таҳлиллари асосида организмда иммунитетнинг таъсирини ва қайта курашиш қобилиятини ўрганиш жараёнида Россия федерацияси аниқладики, касаллик уларда ҳозирда аҳолининг 5 фоизигача ташкил этган ҳолатда улардаги ўрганилган гуруҳлардаги иммунитет 13 фоизни ташкил этмоқда. Бизда ҳам бундай таҳлиллар бошланган. Ўйлайманки, дунё статистикаси шунақа: аҳолининг 60 фоизида иммунитет пайдо бўлса, пандемия ҳолати юзага келмайди. Ва коронавирус оддий бошқарилувчи вирус тоифасига ўтади. Бунда вакцинация ҳам жуда катта омил ҳисобланади», — деди профессор Анвар Алимов.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг