Қирғизистон коронавирус билан касалланишнинг энг юқори даражасига етдими?

Қирғизистон коронавирус билан касалланиш чўққисига етди, дея матбуот анжуманида маълум қилди республика соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Нурболот Усенбаев.
«Бугун 38 киши шифохонадан чиқарилади ва 19 кишида янги ҳолат аниқланди. Бу рақамлар орасидаги тафовут яхши тамойилдан дарак бермоқда. Мутахассис сифатида айтишим мумкинки, биз касалланишнинг энг юқори даражасига етдик», — деди вазир ўринбосари.
Бугунги кунда республикада COVID-19 ни юқтирганлар сони 631 кишига етган, улардан 162 нафари тиббиёт ходими ва 12 нафари ҳуқуқни муҳофаза қилиш ходимлари. Саккиз киши вафот этди. Маълумотларга кўра, қарийб 9 минг киши касалликни юқтирганлар билан мулоқотда бўлган. 302 киши, жумладан, 45 нафар тиббиёт ходими тузалган.
Коронавирус тарқалганлиги боис республикада фавқулодда ҳолат тартиби жорий этилган. Бир қатор шаҳарлар, жумладан, пойтахт фавқулодда ҳолат тартибида.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter