Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қозоғистонда икки ёшли қизалоққа коронавирус қаёқдан юқди?

Қозоғистонда икки ёшли қизалоққа коронавирус қаёқдан юқди?

Фото: «РИА Новости»

Қозоғистонда 2018-йилда дунёга келган гўдакда коронавирус аниқланди, дея хабар берди онлайн-брифингда республика соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий вакили Диас Аҳмецҳарип.

Аввалроқ Қозоғистонда коронавирусни юқтирганлар сони бир кеча-кундузда 10 кишидан 13 кишига кўпайгани маълум бўлганди, деб ёзади «РИА Новости».

Касалликни юқтирган қизалоқ Берлиндан Минск орқали Олмаотага учиб келганди. Гўдак шаҳар болалар юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган.

Касалликни юқтирган бошқа яна икки киши катта ёшлилар бўлиб, улар Москвадан келишганди.

Коронавируснинг тарқалиши

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 11-март куни коронавирус пандемиясини эълон қилди. Ҳозирда дунёнинг 155 мамлакатида ушбу вирус тарқалган.

ЖССТ маълумотига кўра, умумий касалланганлар сони 167 511 кишини ташкил этади. Шулардан 6 606 нафари ҳаётдан кўз юмган. Европада, айниқса, Италия, Испания ва Франсияда аҳвол мураккаб.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг