Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Саида Мирзиёева: «Бутун дунёда карантин. Бунақаси ҳали бўлмаган, мен эслай олмайман»

Саида Мирзиёева: «Бутун дунёда карантин. Бунақаси ҳали бўлмаган, мен эслай олмайман»

Фото: fb.com/saida.mirziyoyeva

Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси ўринбосари Саида Мирзиёева бугун дунёда юзага келган вазият хақида пост ёзди:

«Бугун ҳаётимизда рўй бераётган воқеаларга бошқа ракурсдан қаралса, одамзод қайта тарбияланаётганга ўхшайди. Унинг юзига кўзгу тутилгандек, гўё. Яхши билан ёмонни ажратиб олиш пайти келгандек. Аллоҳ бизга синов юбориб, ўзимизни ислоҳ қилишга, кўпроқ яхшилик, эзгу ишлар амалга оширишга ундаётгандек. Коронавирус одамлар ўз оиласи, яқинлари билан бирлашиб, оқибатни кучайтириши, инсоф, диёнатни тарғиб этиши учун юборилганга ўхшайди.

Шундай даврда ҳаммани уйда қолишга чорлаб, ўзлари ишлашда давом этаётган сотувчи, кассир, дорихоналар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ходимлари, ҳарбий, шифокор, учувчилар жамоалари, ҳайдовчилар, новвойлар ва, энг асосийси, журналист ва блогерлар – оммавий ахборот воситалари ходимлари ҳамда элимиз учун ўз соғлиғи, ҳаётини хавф остига қўйган барча фидойи инсонлар! Сизга бошимиз ерга теккунча таъзимдамиз. Сиз ҳам уйингизда ўтиришингиз мумкин эди. Аммо сиз халқ хизматида бўлишни танладингиз. Бунинг савоби жуда катта бўлса керак.

Сиз бор экансиз, биз хавотир олмасак ҳам бўлади. Илоҳим бу #sinovdavri дан биргаликда эсон-омон ўтиб олайлик!» – деб ёзади Саида Мирзиёева.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг