Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Швецияда 150 йилдан бери бундай аянчли ҳол кузатилмаганди

Швецияда 150 йилдан бери бундай аянчли ҳол кузатилмаганди

Фото: «Pod.aevl.us»

Швецияда 2020 йилнинг биринчи ярмида ўлим даражаси 51,4 минг кишини ташкил этади. Бу 1869 йилдан бери қайд этилган энг юқори кўрсаткичдир. Бу ҳақда Швеция давлат статистика бошқармаси маълумотларига таяниб CNN хабар берган.

Жорий йил январдан июнга қадар 51 405 та ўлим ҳолати рўйхатга олинган. 1869 йилда ўлим даражаси 54,4 минг кишини ташкил этганди. Ўшанда бунга очлик сабаб бўлган.

Таъкидланишича, бу йилги кўрсаткич 2015-2019 йиллардаги кўрсаткичга қараганда 4,6 мингта кўпдир.

Швеция бошқа давлатлардан фарқли ўлароқ қатъий чекловларни жорий этмади: инфекция тарқалишига қарамай у ерда хизмат кўрсатиш корхоналари, мактаб ва боғчалар фаолиятини давом эттирди. Ҳукумат аҳолини эҳтиёт чораларини кўришга чақириш билан чекланиб қўя қолди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг