Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ССВ сўнгги кеча кундуздаги вазият бўйича маълумот берди

ССВ сўнгги кеча кундуздаги вазият бўйича маълумот берди

Фото: Xabar.uz

2021 йил 18 сентябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 168437 (+579) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда ССВ хабар берди.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

34 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
11 нафари Андижон вилоятида,
5 нафари Бухоро вилоятида,
13 нафари Жиззах вилоятида,
10 нафари Қашқадарё вилоятида,
5 нафари Навоий вилоятида,
11 нафари Наманган вилоятида,
40 нафари Самарқанд вилоятида,
12 нафари Сирдарё вилоятида,
18 нафари Сурхондарё вилоятида,
42 нафари Фарғона вилоятида,
23 нафари Хоразм вилоятида,
106 нафари Тошкент вилоятида,
249 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шунингдек, 4 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1188 нафарни ташкил қилди.

109 нафар кишида пневмония аниқланиб, жами беморлар сони 26177 нафарга етди. Кеча уларнинг 478 нафари соғайиб, умумий соғайганлар сони 22314 нафарни ташкил қилмоқда.

Шунингдек, 1 нафар бемор вафот этиб, шу кунгача пневмониядан вафот этганлар сони 214 нафарга етди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг