ССВ статистикаси: Касалланиш камаймоқда

Сўнгги кеча кундузда юртимизда яна 500 нафардан зиёд кишида коронавирус аниқланди, касалликдан 6 нафар бемор вафот этди. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар берди.
2021 йил 24 сентябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 171588 (+508) нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
- 36 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
- 9 нафари Андижон вилоятида,
- 7 нафари Бухоро вилоятида,
- 9 нафари Жиззах вилоятида,
- 4 нафари Қашқадарё вилоятида,
- 6 нафари Навоий вилоятида,
- 7 нафари Наманган вилоятида,
- 52 нафари Самарқанд вилоятида,
- 15 нафари Сирдарё вилоятида,
- 15 нафари Сурхондарё вилоятида,
- 21 нафари Фарғона вилоятида,
- 3 нафари Хоразм вилоятида,
- 98 нафари Тошкент вилоятида,
- 226 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Касалликдан соғайганлар жами 166013 (+731) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 97 фоизни ташкил этмоқда.
Шунингдек, 6 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1218 нафарни ташкил қилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter