Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Таиланд вирусдан ахлат ёрдамида ҳимояланмоқда

Таиланд вирусдан ахлат ёрдамида ҳимояланмоқда

Фото: «Lenta.ru»

Мамлакат пластик чиқиндилардан коронавирусдан ҳимоя қилувчи воситаларни ишлаб чиқара бошлади.

Шахсий ҳимоя воситалари етишмаслиги Таиландни ахлат ёрдамида жон сақлашга мажбур қилди. Reuters маълумотларига кўра, мамлакатда вирусни юқтириш хавфи юқори бўлган жойларга бориш учун қайта ишланган пластик чиқиндилардан антиковид костюмлар тикиш йўлга қўйилган.

Миллионлаб пластик идишларга ишлов берилиб, синтетик толаларга ўзгартирилди. Улардан эса «қизил» зонадаги шифокорлар ҳамда коронавирус қурбонларини куйдириш билан шуғулланувчи будда роҳиблари учун комбинезон ишлаб чиқарилди.

Пластикдан тайёрланган ҳимоя костюмлари стерил ҳисобланмайди, бироқ улар коронавирусдан минимал ҳимоя қилади. Бундан ташқари, уларни ишлаб чиқариш унчалик қиммат эмас — битта комбинезонга 18 та ишлатилган идиш кетади.

Катастрофик етишмовчилик ва касалликнинг тарқалиши Таиландни чиқиндилардан шахсий ҳимоя воситаларини ишлаб чиқаришга ундади — 2021 йил апрелдан бери у ерда 1,1 миллиондан ортиқ киши коронавирусга чалинди ва 12 мингта ўлим қайд этилди.

Чакдаенг ибодатхонасида пластик чиқиндилар туфайли нафақат шифокорларни, балки юқтириш хавфи юқори бўлган бошқа одамларни ҳам ҳимоя воситалари билан таъминлаш мумкинлигини айтишди. Қайта ишлаш коронавирус билан касалланиш хавфини ҳамда атроф-муҳитга зарарли таъсирини камайтиради.

Бошқа мамлакатлар ҳам пластик чиқиндилардан самарали фойдаланишга ҳаракат қилмоқда.

Буюк Британияда қурилишда уларни қум ўрнига ишлатишга қарор қилишган. Даниянинг Lego компанияси эса яқин икки йил ичида қайта ишланган идишлардан ўйинчоқ конструкторларини оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишга ваъда берган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг