Тожикистонда аҳвол оғир: коронавирусга чалинганлар сони кескин ошмоқда

Бугун, 18 май куни кечга келиб Тожикистонда коронавирусга чалинганлар сони 1729 кишига етди. Бу ҳақда COVID-19 масалалари бўйича ягона миллий порталида хабар берилди.
Ўтган бир кун давомида SARS-CoV-2 коронавируси 205 кишида қайд этилган ва қурбонлар сони яна икки кишига кўпайди: жами 41 нафар. Касалланганларнинг ҳали бирортаси соғайиб чиққани йўқ.
COVID-19га дучор бўлиб вафот этганлар сони бўйича Тожикистон ҳозирги кунда Марказий Осиёда биринчи ўринга чиқиб олган. Таққослаш учун: Қозоғистонда 34 киши, Қирғизистонда 14 киши, Ўзбекистонда 13 киши вафот этган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter