Тожикистонда бир суткада бир неча қурбон қайд этилди

Ўтган сутка давомида Тожикистонда коронавирус ташхиси қўйилган олти нафар бемор вафот этди. Бу ҳақда Тожикистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
14 майдаги ҳолатга кўра, коронавирусдан вафот этганларнинг умумий сони 29 кишини ташкил қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Тожикистонда илк коронавирус инфекцияси аниқланганига икки ҳафта бўлди. Шу вақт ичида коронавирус билан оғриган беморлар сони расмий хабарларга кўра 907 кишига етди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter