Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тожикистонда коронавирусни юқтирганлар сони кескин кўпайди

Тожикистонда коронавирусни юқтирганлар сони кескин кўпайди

Фото: «РИА Новости»

Жума куни Тожикистонда яна 211 кишида коронавирус аниқланди. Мамлакатда ушбу инфекцияни юқтирганлар сони жами 1118 нафарга етди, дея маълум қилди соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.

«Ўтган бир кеча-кундузда коронавирусни юқтирганлар сони 211 кишига кўпайди. Мамлакатда касалланганларнинг умумий сони 1118 кишига етди. Қурбонлар сони 4 нафарга кўпайиб, 33 кишини ташкил этмоқда», — деди агентлик суҳбатдоши.

Унинг сўзларига кўра, ҳозир республикада 4297 киши шифокорлар назорати остида. Ўтган бир кеча-кундузда 477 кишига соғлиқни сақлаш тиббиёт муассасасида даволангандан сўнг уйига кетишга рухсат берилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг