Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Тўқсон фоизга соғайган» Жанубий Кореяда коронавируснинг иккинчи тўлқини бошланди

«Тўқсон фоизга соғайган» Жанубий Кореяда коронавируснинг иккинчи тўлқини бошланди

Фото: «Iz.ru»

Сеулда коронавирусга қарши курашишдаги чекловлар қайта тикланмоқда.

Чунки Корея Республикаси пойтахтида коронавирус эпидемияси қайта уйғонди. Уч кундан буён мамлакатда янги ҳолатлар кўпаймоқда: 27 май — 40, 28 май — 79, бугун — 58 нафар бемор аниқланди.

Сеулдаги музей ва театрлар яна ёпилди. Ҳукумат аҳолини масофа сақлашга чорлаяпти.

«Worldometer» маълумотига кўра, коронавирусни юқтириш умумий ҳолати бўйича Жанубий Корея Осиёда 17-ўринда, жаҳонда 48-ўринда: жами 11 402 та ҳолат қайд этилган, беморларнинг 10 363 нафари (90,8 фоиз) соғайган, қурбонлар сони — 269  нафар.  

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг