Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда 6756 хонадонга озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди

Тошкентда 6756 хонадонга озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди

Фото: Ўзбекистон ёшлар иттифоқи

Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳузурида Хайрияларни мувофиқлаштириш марказида амалга оширилаётган ишлар доирасида Тошкент шаҳри бўйича 2020 йил 5 апрел куни бўйича маълумот берилди.

Қайд этилишича, марказда доимий тарзда Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг 100 дан зиёд волонтерлари (кўнгилли ёшлар) ихтиёрий асосда фаолият олиб бормоқдалар.

Аҳолини мурожаатлари билан тизимли ишлаш ва манзилли ёрдам кўрсатиш мақсадида очилган «Call-марказ»нинг  1197 қисқа рақами соат 9:00 – 17:00 оралиғида мунтазам ишламоқда.

Бугунги кунга келиб аҳоли томонидан «Call-марказ»га жами 6081 та мурожаат келиб тушган бўлиб (1 кунда – 787 та, 2 кунда – 1 190 та, 3 кунда – 2057 та, 4 кунда – 2047 та), ушбу мурожаатлар электрон дастур орқали ҳар бир туман бўйича тузилган ишчи гуруҳларга юборилди.

Тошкент шаҳар бўйича манзилли рўйхат асосида аҳоли учун зарур бўлган бирламчи озиқ-овқат маҳсулотлари 30 та юк ташиш учун мўлжалланган автоуловлар орқали жами 6756 та (1-кунда – 773 та, 2-кунда – 1684 та, 3-кунда – 2009 та, 4-кунда – 2290) та хонадонларга етказиб берилди.

5 апрел куни Тошкент шаҳрида карантинга олинган 314 та шифокорлар хонадонларига 16 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари етказилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг