Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда учта шифохона ковид-беморларни қабул қилишни тўхтатди

Тошкентда учта шифохона ковид-беморларни қабул қилишни тўхтатди

Соғлиқни сақлаш вазирининг тегишли буйруғига асосан, яна учта шифохона: Тошкент  шаҳар тез  тиббий ёрдам  клиник шифохонаси, Тошкент шаҳар перинатал маркази ва Тошкент шаҳар 3-сон юқумли касалликлар шифохоналарини ўз йўналиши бўйича дастлабки тартибда фаолиятини давом эттириши белгилаб берилди. Бу ҳақда вазирликнинг жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар бермоқда.

«Ушбу шифохоналар жорий  йилнинг 2 декабридан бошлаб коронавирусга чалинган беморларни қабул қилишни тўхтатади, касалхоналардаги даволаниш давом эттирилиши талаб этиладиган беморлар тегишлилиги бўйича 1- ва 2-сон Зангиота юқумли касалликлар шифохоналарига кўчирилади.

Беморлар чиқарилгандан сўнг  муассаси ўрнатилган тартибда зарарсизлантирилади ва эпидемияга қарши чоралар кўрилиб, мавжуд тиббий жиҳозларни консервация қилинади.  Инфекцияни даволашда қўлланилаётган дори воситалари заҳира сифатида сақлади», дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда иккита ковид-марказ ёпилгани хабар қилинганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг