Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентга киришни чеклаш бекор қилиниши кутилмоқда — ИИВ

Тошкентга киришни чеклаш бекор қилиниши кутилмоқда — ИИВ

Фото: «Xabar.uz»

Тошкент шаҳрига қўшни вилоятлардан кириш бўйича ўрнатилган чеклов тез орада бекор қилиниши кутилмоқда. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги ахборот хизмати «Дарё»га маълум қилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг таклифига биноан Республика махсус комиссиясининг қарорлари билан 2021 йил 28 июнидан 12 июлига қадар Тошкент шаҳрига қўшни вилоятлардан автотранспорт (автобус, автомобиль) воситалари орқали ўта зарурат бўлмаган ҳолларда кириш бўйича чекловлар ўрнатилиши белгиланганди.

Чеклов кимларга татбиқ этилмаслиги ҳам ишлаб чиқилганди.

27 июндан бошлаб Тошкент вилоятидан Тошкент шаҳрига олиб чиқувчи йўллар бетон тўсиқлар билан беркитила бошланганди. Шаҳарга кириб-чиқиш фақат йўл-патруль постларида ташкил қилиниши кутилаётганди.

ИИВнинг «Дарё»га хабар қилишича, 27 июнь куни тунда ушбу тўсиқларни жорий этмаслик бўйича топшириқ келган. Ҳозирда Тошкент шаҳрига кириш ва чиқиш бўйича ҳеч қандай чекловлар йўқ. Махсус комиссиянинг Тошкентга киришни чеклаш бўйича қарори янги қарор билан бекор қилиниши кутилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг