Тун давомида коронавирус аниқланганлар сони маълум қилинди

2020 йил 6 май соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2217 нафарни ташкил қилмоқда. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар бериб ўтди.
Кеча, 5 май соат 23:00да Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2207 нафарга етгани хабар қилинган эди. Ўтган вақт давомида яна 10 кишида касаллик аниқланган.
Эслатиб ўтамиз, кеча берилган маълумотларга кўра юртимизда коронавирус инфекциясидан соғайган беморлар 1501 нафарни ташкил этмоқда. Ўн нафар бемор ушбу касалликдан вафот этган. Айни вақтда 706 бемор шифохоналарда даволаняпти.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter