Туркия COVID-19га қарши Россия вакцинасини сотиб олмаслик сабабини маълум қилди

Туркия коронавирусга қарши Россия вакцинасини сотиб олмайди, чунки у тегишли лаборатория амалиётига мувофиқ эмас, деди республика Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбари Фахреттин Кожа.
«Муаммо шундаки, Россия вакцинаси GLP (тегишли лаборатория амалиёти)га мос келмайди, шунинг учун у бизнинг эътиборимиздан четда қолди», — дея Кожа сўзларини келтирмоқда «Haberturk».
«Worldometers» маълумотларига кўра, Туркияда коронавирусга чалинганлар сони 893,630 кишига етди. 15,314 бемор ҳаётдан кўз юмди. 441,515 киши касалликдан фориғ бўлган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter