Ucellда ўзгача донор куни ўтказилди
COSCOM масъулияти чекланган жамият офисида (Ucell савдо белгиси) Республика қон қуйиш маркази сайёр гуруҳининг ёрдами билан компания ходимларининг ихтиёрий ва беғараз донорлик қон топшириш жараёни ташкиллаштирилди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди.
Гематология ва қон қуйиш илмий-тадқиқот институти тўғридан-тўғри Ucellдан ёрдам сўраб мурожаат қилди. Ҳар йили 14 июнь куни Ucell ходимлари анъанавий тарзда марказнинг мутахассислари кўмаги остида компания биносида ўтказиладиган Халқаро донор кунида иштирок этардилар. Бугунги кунда компанияда 147 киши донор унвонига эга. Ҳозирги қийин вазиятда 2020 йилги донорлар кунини олдинроққа суришга тўғри келди.
13 апрель куни раҳбарият кўмаги билан Ucell Plaza офисида ишлашни давом эттираётган ва соғлиги кўтарган ходимлар учун хайрия қон йиғиш ташкил этилди.
Қон топширилган хона олдиндан дизинфекция қилинди.
Барча донорларга овқатланиш ва режим ҳақида олдиндан огоҳлантирилди.
Тиббиёт гуруҳи барча зарур дори-дармонлар, анжомлар ва саккизта тиббий ётоқлар билан навбатчи автобусда Ucell Plaza бош офисига етиб келди. Ишчилар орасида битта шифокор, учта ҳамшира, иккита лаборант, рўйхатга олувчилар ва санитарка бор эди.
Шуни таъкидлаш керакки, қон топшириш пайтида барча донорлар ижтимоий масофани қатъиян сақлаб боришди. Кутаётганлар учун ерда махсус белгилар қўйилди.
Владимир Кравченко, COSCOM МЧЖ (Ucell савдо белгиси) бош директори в.б.:
—Компания ижтимоий масъулиятли шахс сифатида ҳар доим ижтимоий лойиҳалар ва хайрия тадбирларини қўллаб-қувватлайди. Қон топшириш ҳам Ucellнинг анъанасига айланган. Инқирозли вазиятларда одамларнинг қон топширишга тайёрлиги ҳурматга лойиқдир. Бугун биз мамлакатимиз шифокорларининг саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлаш муҳимлигини, айниқса, унутмаслигимиз керак.
Муҳаббат Каримова, қон қуйиш илмий изланиш марказида катта ҳамшира:
— Ucell компанияси билан бир неча йилдан бери ҳамкорлик қиламиз. Ҳар сафар бу ерда 80-100 яқин донорлар қатнашади. Ҳозирда донорлар сони билан қийинчилик бўлгани туфайли, биз мурожат билан компанияга чиқдик. Вазиятга қарамай, йўқ демасдан қўллаб-қувватлаганлари учун Республика қон қуйиш маркази раҳбарияти, барча беморлар номидан катта раҳмат айтамиз.
Натижада, кун якунида Ucellнинг барча департамент ва бошқармаларидан 53 нафар ходим қон топширишди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter