Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Учта ҳудудда коронавирус аниқланди. Беморларнинг 9 нафари оғир аҳволда

Учта ҳудудда коронавирус аниқланди. Беморларнинг 9 нафари оғир аҳволда

Фото: «Xabar.uz»

2020 йил 2 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3718 (+16) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди. 

Янги касалланиш ҳолатларининг 12 нафари Карантин марказидаги (барчаси Қозоғистон орқали юртимизга кириб келган) фуқаролар орасида, 2 нафари Тошкент шаҳри Яшнобод туманидаги аҳоли орасида, қолган 2 нафари Наманган ва Тошкент вилоятларига хориждан кириб келган халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиларида аниқланган.

Айни пайтда юртимизда 2859 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар соғайган.

Ҳозирда мамлакатимизда 844 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 9 нафари оғир, 2 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг